ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани бугун Тошкентга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилмоқда.
Афғонистон раҳбари 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференциясида иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, нуфузли анжуманда, Покистон бош вазири, Марказий Осиё давлатлари, Хитой, Россия ташқи ишлар вазирлари, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили – жами 600 га яқин иштирокчи ташриф буюриши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу юқори даражали анжуман Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.