Уч вилоятда сел келиши хавфи мавжуд

Сел Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига келиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik.15-16 июль кунлари Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел кешиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, сел Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига келиши мумкин.
Косонсойга кучли сел келди: қидирув-қутқарув ишлари олиб бормоқда
Куни кеча Наманган вилояти Косонсой туманида кучли сел келиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган эди.