ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия Афғонистон шимолидаги уруш хаосидан ИШИД* жангарилари фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё иккинчи департаментининг директори Замир Кабулов РИА Новостига маълум қилди.
“Афғонистон шимолидаги уруш хаосидан ишидчилар фойдаланиши мумкинлиги бизни хавотирга солмоқда. Бу биз учун жуда муҳим жиҳат”, - деди Кабулов.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Афғонистон шимолидаги қатор туманларни эгаллаб олган толиблар* ишидчиларнинг ашаддий душмани саналади.
“Улар (толиблар* - таҳр.) уларни ёмон кўради ва асирга олмайди, улар уларни йўқ қилишади. Ҳисоб-китобларимизга кўра, шимолда 3-4 минг ишидчилар* қолган. Лекин шимолни ҳукумат кучлари назорат қилган вақтда улар ИШИД* билан жанг қилмаган, ИШИД* ўзини у ерда яхши ҳис қилган, толиблар* эса уларни омон қўймайди. Шунинг учун толибларнинг* у ердаги муваффақияти ИШИД*ни заифлаштиради, ҳужум учун ва Марказий Осиёга қарши диверсия учун заминдан маҳрум қилади”, - дея қўшимча қилди Кабулов.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари