Қорақалпоғистонда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида икки киши қурбон бўлди

Нукус шаҳри томон ҳаракатланган “Isuzu” автобусига Чимбой туманидан айланма йўл орқали ҳаракатланган “ГАЗ-5312” юк машинаси келиб урилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Қорақалпоғистонда автобус ҳамда юк автомобили тўқнашуви натижасида икки нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Кегейли туманидан Нукус шаҳри томон ҳаракатланган “Isuzu” автобусига Чимбой туманидан айланма йўл орқали ҳаракатланган “ГАЗ-5312” юк машинаси келиб урилган.
Қоралқапоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Сулаймон Юсуповнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида бир кишида воқеа жойида вафот этган, икки киши эса шифохонага ётиқизилган. Кейинчалик автобуснинг иккинчи йўловчиси ҳам туман шифохонасида вафот этган.
Андижонда маст ҳайдовчи йирик ЙТҲ содир этди: беш киши жароҳатланди
ЙТҲга учраган транспорт воситаларининг ҳолати ўрганилганда юк машинаси қайта жиҳозлангани, мавсумий техник кўрикдан ўтмагани аниқланган.