Москвадаги мигрантларнинг оммавий муштлашуви тафсилотлари маълум қилинди

Россия ИИВ маълумотларига кўра, 102 нафар мигрант қўлга олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Москвада “Кузьминки” метро бекати олдидаги оммавий муштлашувда 200 нафарга яқин Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан бўлган фуқаролар қатнашган. Бу Кузьминки суди қарорида айтилган, деб ёзади РИА Новости.
Воқеа 12 июль куни тунда содир бўлган эди. Россия ИИВ маълумотларига кўра, 102 нафар мигрант қўлга олинган ва уларни Россиядан чиқариб юбориш режалаштирилмоқда.
Оммавий муштлашув вақтида мигрантлар кўчага югуриб чиқиб, автомобиль ва йўловчилар ҳаракатига халақит беришган.
Ташқи миграция агентлиги Москвада юз берган оммавий муштлашув юзасидан баёнот берди
Куни кеча суд муштлашувнинг биринчи олти нафар қатнашчисини келишилмаган митингда иштирок этганлик учун 15 суткага қамаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу оммавий муштлашувда мамлакат фуқаролари иштирок этмагани хабар қилинган эди.