ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Россия Федерацияси коронавирусга қарши ишлаб чиқилган Россия вакциналари атрофидаги вазият сиёсийлаштирилиши ҳолатларига дуч келмоқда ва бу ҳолатга ўта салбий муносабатдалигини билдиради, деб баёнот қилди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.
"Биз кўплаб маротаба вакцина билан боғлиқ барча ҳолатлар сиёсийлаштирилишига кескин қарши эканлигимиз ҳақида айтганмиз. Чунки биз ҳеч қандай сиёсийлаштириш билан шуғулланмаймиз. Ва, бугунги кунда, афсус билан қайд этамизки, бизнинг вакциналаримизни илгари суриш ҳолатлари кўпинча сиёсийлаштирилиш ҳолатларига дуч келмоқда. Бизнинг бунга муносабатимиз ўта салбийдир", - деган Песков.