ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон учинчи евробондлар эмиссиясига тайёрланмоқда. Бу ҳақида банк соҳасидаги манбааларга таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.
Бу сафарги евробондлар икки траншдан иборат:
Долларда - $ 635 млн., муддати - 10 йил ва даромади - 3,9 %;
Сўмда - 2,5 триллион сўм ($235 млн.), муддати 3 йил, даромади – 14;
Долларда эмиссия қилинадиган евробондлар 2031 йилнинг октябрида қопланади ва уларнинг даромадлилиги 4,25-4,375 % ни ташкил қилади.
Ушбу масалада Ўзбекистон 8 июл куни бир неча йирик инвесторлар билан телефон мулоқотлари ўтказган. Евробондларни жойлаштириш Citi, Газпромбанк, J.P. Morgan ва MUFG банклари томонидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг февралида Ўзбекистон илк бор еврооблигациялар жойлаштирган эди. Умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган қимматли қоғозлар 5 ва 10 йил муддатга мўлжалланган эди. Ўшанда Ўзбекистон қимматли қоғозларига бўлган талаб ҳажми 8,5 миллиард доллардан ошиб кетган эди.
Иккинчи бор Ўзбекистон 2020 йилнинг ноябрида умумий ҳажми 750 миллион долларлик еврооблигациялар чиқарган эди.