Косонсойга кучли сел келди: қидирув-қутқарув ишлари олиб бормоқда

ФВБ, ИИБ, ҳокимият вакиллари ҳамда маҳаллий фуқаролар билан бирга қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. 13 июль куни Наманган вилояти Косонсой туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида Косонсой сойига сел келди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, сел оқибатида бир неча киши оқиб кетган.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ФВБ, ИИБ, ҳокимият вакиллари ҳамда маҳаллий фуқаролар билан бирга қидирув қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Сильный сель сошел в Касансае
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Акси туманида сел келиши оқибатида саккиз киши нобуд бўлгани хабар қилинган эди.