ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Косонсой туманида сел келиши юзасидан бирламчи маълумотларни тақдим этди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 6 киши эса тан жароҳати олган. Қурбонлар ҳақидаги маълумотлар очиқланмаган.
Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косонсойга кучли сел келгани хабар қилинган эди.