Толиблар Афғонистондан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши ортидан фаоллашди. Улар кўплаб ҳудудларни, айниқса Афғонистоннинг шимолидаги туманларни эгаллаб олишмоқда.
“Қишлоғимизни ўраб олишди. Қўлимиздан ҳеч нарса келмайди, толиблар уйларимизни эгаллаб олишди. Бизни болаларимиз билан кўчириб юборишди, қашшоқликда кун кўряпмиз”, - дейди маҳаллий аҳолидан бири Биби Зайнаб.
Қочоқлар чодирли лагерлардае егулик, сув ва тиббий ёрдам етишмасидан шикоят қилишмоқда.
“Толибон”* вакиллари хатти-ҳаракатидан Вашингтон ҳам хавотир билдирди, аммо АҚШ афғон ҳукуматига мамлакат ҳимоя учун ўз имкониятларидан фойдаланишни тавсия қилишмоқда.
Толибларнинг таъкидлашича, улар Афғонистоннинг 80 фоиздан зиёд ҳудудини назорат қилишмоқда. Расмий Кобул буни рад этмоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.