Афғонистонда "Толибон" разведкаси раҳбари ўлдирилди

Сўнгги сутка давомида Афғонистон ҳукумат қўшинлари томонидан 271 нафар толиблар ўлдирилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Афғонистоннинг Логар провинцияси Муҳаммад Огаҳий туманида республика хавфсизлик кучлари ходимлари томонидан Россияда таъқиқланган "Толибон" радикал ҳаракати разведкаси раҳбари - Кари Шагаси йўқ қилинди.
Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Ундан ташқари, Шагасининг иккита шериги ҳам қўлга олинган.
"Толибон"* - 2021: уюшмами ёки аллақачон давлат?
Июль ойи бошида толиблар Афғонистоннинг Тожикистон, Туркманистон, Покистон ва бошқа қўшни давлатлар билан чегарада жойлашган ҳудудларини қўлга олган эди.
Республика ҚК қўмондони генерал Вали Муҳаммад Ахмадзойнинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳукумат қўшинларининг устувор вазифаси - жангарилардан йирик шаҳарлар, йўллар, чегара ўтиш қисмлари ва шосселарни ҳимоя қилишдир.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги сутка давомида тўқнашувлар давомида 271 нафар толиб ҳалок бўлган, яна 162 нафар жангари яраланган.
Қарама-қарши жанглар Нангархар, Майдан Вардак, Хост, Қандаҳор, Фарах, Ҳирот ва бошқа провинцияларда авж олган.
“Толибон”* яна бир чегара пунктини эгаллаб олди
Куч тузилмалари Тоҳар провинцияси маъмурий маркази бўлган Талукан шаҳри босиб олинишига қаршилик кўрсатишга муваффақ бўлганлар. Операция давомида 14 нафар жангари ўлдирилган, 15 нафари жароҳатланган.
Афғонистондан АҚШ ва НАТО қўшинлари чиқарилиши фонида толиблар фаоллиги яна фаоллашди. Жангарилар ниҳоятда катта тезликда мамлакат ҳудудларини босиб олишни бошлаб юборди.
Толибларнинг чегараларга яқинлашиб келиши Марказий Осиё мамлакатлари ва уларнинг иттифоқдошлари ҳукуматларини ташвишга солмоқда.