Евро-2020: Италия Европа чемпиони бўлди

Италия пенальтилар сериясида Англияни Лондонда мағлуб этиб, Европа чемпионига айланди/
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Евро-2020 мусобақасининг финал учрашуви 11 июль куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтди. Италия ва Англия терма жамоалари чемпионлик унвони учун ўзаро куч синашди.
Учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ мезбонлар Люк Шоунинг голи эвазига ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимда кетма-кет ҳужум уюуштирган италияликлар 67-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Леонардо Бонуччи гол муаллифига айланди.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимлар белгиланди. Унда ҳам ҳисоб ўзгармагач, пенальтилар серияси белгиланди. Пенальтилар сериясида италияликлар ғалабани (3:2) олиб кетишди.
Шу тариқа Италия ўз тарихида иккинчи марта Европа чемпионлигини қўлга киритди. Инглизлар эса ўз уйида мағлуб бўлди.