ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. АҚШ Афғонистондаги зўравонлик тобора кучайиб бораётганини кузатиб бормоқда, деди Fox News телеканалига берган интервьюсида Пентагон матбуот-котиби Жон Кирби.
"Биз (АҚШ - таҳ.) хавфсизлик соҳасидаги вазият ёмонлашаётгани, зўравонлик даражаси ортаётгани ва Афғонистонда "Толибон" (Россияда тақиқланган радикал ҳаракат) ҳужумларини чуқур ташвиш билан кузатмоқдамиз", - деди у.
Кирбининг сўзларига кўра, Афғонистондаги зўравонлик жуда юқори даражада.
У шунингдек, АҚШ ҳукумати афғонистонлик шериклар билан ишлаётганини, уларни "мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ундаётганини" қайд этди.
Айни вақтда Афғонистонда ҳукумат кучлари ва қишлоқ ҳудудларда аксарият туманларни эгаллаб олиб, катта шаҳарларга ҳужумга ўтган толиблар ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда.
Вазият америка қўшинлари чиқарилиши фонида янада авж олди. Вашингтон 11 сентябрга қадар қадар ўз контингентини тўлиқ чиқариш ваъдасини берган.
Тўртта чегара ҳудудларида бир неча ҳафтадирки ҳукумат ва толиблар ўртасида аёвсиз жанглар кечмоқда.
Жангарилар Бадахшон провинциясининг 28та туманларидан 18тасини эгаллаб олган. Май ойидан буён умумий ҳисобда улар 150дан ортиқ туманларда назорат ўрнатишди.