Абдулазиз Камилов Душанбега боради

Йиғилишда Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш жараёнига ШҲТнинг кўмаклашиши борасида фикр алмашилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. 13-14 июль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрига сафар қилади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Камилов у ерда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Учрашув чоғида Ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
Шунингдек, Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш жараёнига ШҲТнинг кўмаклашиши борасида фикр алмашилади.