Москвада коронавирусга қарши эмланган хорижликлар сони очиқланди

Москвада жами 68 минг чет элликлар коронавирус инфекциясига қарши эмланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Москвада 68 минг нафарга яқин чет эллик фуқаролар коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, “Лужники”даги энг йирик эмлаш пунктининг тўрт кунлик иши давомида 24 минг хорижлик эмланган.
“Эмлаш маркази кунига икки баравар кўпроқ ташриф буюрувчиларни қабул қилишга тайёр. Пойтахтда жами 68 минг чет элликлар коронавирус инфекциясига қарши эмланди”, - дейилган хабарда.
Москвада хориж фуқароларини оммавий эмлаш қандай ташкил қилинган?
7 июль куни асосан хорижликларни эмлаш учун “Лужники” стадионида янги ковидга қарши эмлаш маркази очилган эди. Меҳнат мигрантлари ташкиллаштирилган ҳолда “Сахарово” миграция маркази, “Садовод” савдо маркази ҳудудида ҳам эмланиши мумкин. Бундан ташқари, хорижликлар учун Москвадаги 25 та поликлиникада эмлаш ишларини амалга оширилмоқда.
Улар учун бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинадан фойдаланилади. Нархи 1300 рублни ташкил эди. Вакцина пулини иш берувчи тўлайди.