ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида (Невада штати) Тошкент вақти билан 11 июль тонгида UFC 264 мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий жанги ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди. Беш раундга мўлжалланган жанг биринчи раундда тўхтатилди. Чунки Макгрегорнинг оёғи синиб, жангни давом эттира олмади. Ғалаба Порье ҳисобига ёзилди.
Бу рақибларнинг учинчи жанги эди. Биринчиси 2014 йилда Конор Макгрегор ғалабаси билан якунланганди. 2021 йил январида Порье нокуат билан ўз қасосини олганди. Учинчи жангда ҳам америкалик техник ғалаба билан устун келди.