Гаити ҳукумати президент ўлдирилишидан олдин қийноққа солинганини маълум қилди

Гаити бош вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчининг маълум қилишича, Жовенел Моиз ўлдирилишидан олдин қийноққа солинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Гаити бош вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Клод Жозеф мамлакат президенти Жовенел Моиз ўлдирилишидан олдин қийноққа солинганини маълум қилди.
“Ёлланмалар президент уйига келишган, уни қийноққа солиб, ўлдиришган. Биз улардан йигирмага яқинини ушладик. Ҳозир улар ҳибсда”, - деди у ABC News телеканалига берган интервьюсида.
Номаълум шахслар Гаити президентини отиб кетди: тафсилотлар
Жозефнинг сўзларига кўра, у ҳозир диққатини президент Моизга нисбатан адолатга эришишга қаратган.
Гаити президенти Жовенел Моиз 7 июлга ўтар кечаси ўз қароргоҳида отиб кетилди. Мамлакат биринчи хоними ҳам оғир яраланган. Ҳозир у АҚШнинг Флорида штатига даволанишга жўнатилган.