Танзила Нарбаева Россия элчиси билан парламентлараро ҳамкорликни муҳокама қилди

Нарбаева ва Мальгинов Ўзбекистон-Россия парламентлараро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, халқаро парламент тузилмалари доирасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева 9 июль куни Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди. Халқ сўзи хабарига асосан.
Танзила Нарбаева встретилась с Олгом Мальгиовым
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг самарали фаолиятини, иккала мамлакат парламентларининг олий даражада савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда эришган келишувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда минтақалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Олег Мальгинов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришларни, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги жадал сурътларда юз бераётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади.