Ўзбекистонга яна битта "Афросиёб" тезюрар поезди олиб келинмоқда

Иккита локомотив, 11та вагон ва яна 4та алоҳида вагондан иборат янги состав айни дамда денгиз орыали Санкт-Петербургга етиб келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон Темир йўллари Испаниядан яна битта "Афросиёб" тезюрар поезди олиб келмоқда, деб хабар қилмоқда жамият.
"2021 йил 30 июнь куни Испаниянинг Бильбао портидан “AFROSIYOB” поезди, яъни 2 та локомотив ва 11 та вагони, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон ортилган кема Россиянинг Санкт Петербург портига етиб келди.
В Узбекистан привезут новый поезд Talgo
Айни кунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонаивй поездни рельесга қўйиб мамлакатимизга олиб келишга ҳозирлашмоқда, - дейилган хабарда.
В Узбекистан привезут новый поезд Talgo
Маълумот учун Ўзбекистонга "Талго 250" русумли биринчи тезюрар поезд 2011 йилда олиб келинган эди. Бугунги кунда Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Қарши ва Тошкент-Бухоро йўналишларида 4та ана шундай тезюрар поездлар хизмат кўрсатмоқда. Тўртинчи состав 2019 йилда олиб келинган эди.
2019 йилда Ўзбекистон тезюрар поездлари бор мамлакатлар рейтингида биринчи 20таликка кирган эди.
В Узбекистан привезут новый поезд Talgo