ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда РИА Новости ХХР ТИВ расмий вакилига асосланиб.
“Ташқи ишлар вазири 12-16 июль кунлари Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. У Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТ ташқи ишлар вазирлари учрашувида ҳамда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий алоқалар. Таҳдид ва имкониятлар” халқаро анжуманида иштирок этади”, - дейилган расмий хабарда.
Баёнотда, шунингдек, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Хитойнинг дўстона қўшнилари ҳамда стратегик ҳамкорлари эканини таъкидланган ва ХХР ташқи ишлар вазирининг ташрифи ҳамда унинг икки ва кўп томонлама учрашувларда иштирок этиши, Хитойга муҳим дипломатик вазифаларга эътибор қаратиш, жумладан Марказий Осиё билан анъанавий дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ШҲТ ривожига ҳисса қўшиш ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга имкон беради”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз 13-14 июль кунлари Душанбеда ШҲТ ташқи ишлар вазирларнинингнавбатдаги саммити ҳамда 15-16 июль кунлари Тошкентда Ўзбекистон президент ташаббуси билан ташкил этилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий алоқалар. Таҳдид ва имкониятлар” халқаро анжумани бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё ва бошқа қатор давлатлар ташқи ишлар вазирлари, Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари ҳамда нуфузли халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади.