"Толибон" вакили аёллар ҳуқуқларига амал қилиниши кафолатлари ҳақида гапирди

"Толибон" ҳаракати аёллар ҳуқуқлари, агар улар исломга зид келмаса, амал қилинади, дея ваъда бермоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Толиблар аёлларнинг ишга ва таълим олишга бўлган ҳуқуқлари, агар у исломга зид келмаса кафолатланишини айтишмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости "Толибон" ҳаракати сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наимга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Толибон* Москвада МО давлатлари чегарасидан ўтмасликка ваъда берди
"Биз аёллар ҳуқуқлари бўйича ўз қарашларимиз ҳақида кўплаб маротаба баёнотлар билан чиққанмиз. Билмайман нега, ким учундир бу масала жуда қизиқ туюлса, кимлар учундир - жуда ёпиқ масала бўлиб қолмоқда. Биз – мусулмонлармиз, ва аёлларга муқаддас ислом дини томонидан берилган ҳуқуқлар кафолатланади. Агар бу таълим олиш ёки ишлаш ва яна бошқа бир масалага доир бўлса, бу бизнинг масъулиятимиздир. Агар бу исломга, бизнинг миллатимиз ёки давлатимизга зид келмаса, бу борада бизда муаммо йўқ. Биз бу ҳақда кўплаб маротаба гапирганмиз", - деган Наим.