“Толибон”* Афғонистоннинг иккинчи катта шаҳри - Қандаҳорга кириб келди

“Толибон”* Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Қандаҳорга кириб келди - РИА Новости манбаси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. “Толибон” (Россияда тақиқланган ҳаракат) Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Қандаҳорга кириб келди, деб хабар берди РИА Новости манбаси.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, жанглар марказий қамоқхона ҳудудида бўлиб ўтди, ҳозирда бозор ҳудудида давом этмоқда. Бир неча тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яраланди, аммо уларнинг аниқ сони номаълум.
“Толибон”* Афғонистонда “соф ислом давлати”ни яратмоқчи
Шу билан бирга, Миллий хавфсизлик бошқармаси маълумотларига кўра, ҳукумат армиясининг махсус бўлинмаси тунда шаҳарнинг бир неча қисмида Толибонга қарши операция ўтказди, натижада тўққиз жангари йўқ қилинди ва яна иккитаси яраланди.
Шу билан бирга, Қандаҳор губернатори шаҳардаги вазият назорат остида, жангарилар орқага чекинаётганини маълум қилди.
Аввалроқ, “Толибон” ҳаракат вакиллари Афғонистоннинг 400 уездан 174тасини ўз назорати остига олганини билдирди.
* Россияда тақиқланган ҳаракат.