Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма – чегарачи ҳалок бўлди

Тожик-қирғиз чегарасида юз берган отишмада Қирғизистон чегарачиси ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Тожик-қирғиз чегарасида юз берган отишмада Қирғизистон чегарачиси ҳалок бўлди.
27 ёшли Хуснидин Хожиев ҳалок бўлди. Ўлими сабаблари аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, тожик томонидан ҳам ҳалок бўлган ва ярадор бўлганлар бор", дейилган хабарда.
Ҳодиса жойига Боткен вилояти чегара бошқармаси бошлиғи Киялбек Тўлонбоев ва куч тузилмалари раҳбарлари келишган.
Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара вакиллари ҳодисани текширмоқда.
Куни кеча соат 17.00 атрофида қирғиз-тожик чераси Чашмагилдан довони ҳудудида қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида отишма юз берди.