Қирғизистон Тожикистондан отишмадан сўнг қўлга олинган аскарни қайтаришни талаб қилди

Кечаги отишма вақтида Тожикистон чегарачилари қирғиз аскарини қўлга олиб, ўз ҳудудига олиб кетишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Кечаги отишма вақтида Тожикистон чегарачилари қирғиз аскарини қўлга олиб, ўз ҳудудига олиб кетишди, деб хабар қилди Қирғизистон чегара хизмати.
Боткен участкаси бўйича Қирғизистон Республикасининг чегара вакили Киялбек Толонбоев ҳарбий хизматчини қайтарилишини талаб қилмоқда.
Томонлар текширув ўтказмоқда.
Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма – чегарачи ҳалок бўлди
Эслатиб ўтамиз, куни кеча соат 17.00 атрофида қирғиз-тожик чераси Чашмагилдан довони ҳудудида қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида отишма юз берди.
Илгарироқ, ушбу отишмада Қирғизистон чегарачиси 27 ёшли Хуснидин Хожиев ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди. Дастлабки маълумотларга кўра, тожик томонидан ҳам ҳалок бўлган ва ярадор бўлганлар бор.