Наманган вилоятидаги саноат зонаси ҳудудида олтита авиабомбалар аниқланди

Топилган бомбалар зарарсизлантирилгани айтилмоқда. Таъкидланишича, улар махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.
"2021 йил 7 июль куни Наманган вилояти Давлатобод тумани "Юксалиш" маҳалла фуқаролар йиғини Кушон саноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган авиация бомбалари топилди, ушбу бомбаларнинг артиллерия снаряди коррозияга учраб емирилган", - дейилади хабарда.
Топилган бомбалар зарарсизлантирилгани айтилмоқда. Таъкидланишича, улар махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилинган.
Ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, ҳозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.