Лавров халқаро анжуманда иштирок этиш учун Тошкентга келади

Лавров халқаро анжуманда иштирок этиш учун Тошкентга келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Тошкентда 15-16 июль кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” анжуманида иштирок этади.
Марказий ва Жанубий Осиё анжуманида кимлар иштирок этиши маълум бўлди
Анжуманда Ўзбекистон президенти, Афғонистон президенти, Покистон бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, 16 июл куни Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари Тошкентда минтақадаги хавфсизлик, Афғонистондаги вазият ва Марказий Осиёда наркотик моддалар савдоси ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.