“Толибон”* Тожикистон билан чегарада ўз байроғини ўрнатди

Толиблар Афғонистон ва Тожикистонни боғлайдиган кўприкнинг ўзлари эгаллаб олган томонида байроқ ўрнатган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. “Толибон”* жангарилари афғон-тожик чегарасида ўз байроғини ўрнатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“5 июль куни Афғонистон ҳукумат кучлариларининг чегара постини эгаллаб олган толиблар бугун икки мамлакатни боғлайдиган Панж дарёсидаги кўприкнинг ўзлари томонида, “Тем” тожик назорат пунктининг қаршисида байроқ ўрнатди”, - дейилган хабарда.
5 июлга ўтар кечаси Афғонистон чегарачилари ўз пунктларини жангсиз “Толибон”* ҳаракатига топширган. 312 нафар чегара қўриқчилари ва ҳарбий хизматчилар эса ушбу кўприкдан Тожикистон ҳудудига ўтиб кетган.
Тожикистон афғон қочоқларини қабул қиляпти – видео
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти