Вилоятнинг Facebook᾽даги расмий саҳифасида нашр қилинган видеода айтилишича, Тожикистон чегарасини кесиб ўтган 400 нафар афғонистонликлар учун барча зарурий шароитлар муҳайё қилинган. Қочоқлар хавфсиз жойларга жойлаштирилган.
Қайд этилишича, афғон қочоқларининг асосий қисмини аёллар, болалар ва қариялар ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон”* Афғонистон шимоли, Тожикистон билан чегарадаги айрим туманларини эгаллаб олган эди. Икки ҳафта ичида Афғонистон ҳукумат кучларининг 1500 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси Тожикистонга чекинган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти