Россия ОТМларига хорижлик талабаларни эмлаш билан шуғулланиш тавсия қилинди

Шунингдек, Россияда эмланиш тўғрисидаги хорижий маълумотномаларни тан олиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия фан ва олий таълим вазирлиги мамлакат олийгоҳларига чет эллик талабаларни коронавирусга қарши эмлашни ўз зиммаларига олишни тавсия қилди. Бу ҳақда вазирнинг ўринбосари Пётр Кучеренко маълум қилди.
“Биз олийгоҳларга хорижлик талабаларни эмлашни ўз зиммаларига олишни тавсия қиламиз. Шунингдек, эмланиш тўғрисидаги хорижий маълумотномаларни тан олиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинади”, - деди Кучеренко “Территория смыслов” форумида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Карантин ва вакцина: Россияда хорижлик талабалар ўқиши қандай ташкил қилинади
Шу билан бирга, аввалроқ Россия фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков ҳозирча эмланмаган талабаларни ОТМдаги дарсларга киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилинмаганини айтганди.