Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинди

Айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Президентнинг 8 июлдаги 6258-сон фармони билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинди:
- вилоят ҳокимлари томонидан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш амалиёти;
- давлат объектларини ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш тартиби.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистонда 900 дан ортиқ давлат мулки сотувга қўйилиши ва давлат мулкларини "1 сўм" қийматда савдога чиқариш, ер участкаларини инвестиция мажбурияти билан сотиш амалиёти бекор қилиниши хабар қилинган эди.