Россия КХШТ бўйича иттифоқчиларни ҳимоя қилишга тайёр – Лавров

Россия иттифоқчиларни ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилади, жумладан Тожкистондаги ҳарбий базадан ҳам фойдаланади - Лавров.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Россия КХШТ бўйича иттифоқчиларни ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилади, жумладан Тожикистондаги ҳарбий базадан ҳам фойдаланади, деди РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Лаос ТИВ раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.
“Иттифоқчиларга қарши турли тажовузларга йўл қўймаслик учун биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, жумладан Афғонистон ва Тожикистон чегараси яқинида жойлашган ҳарбий база имкониятларидан ҳам фойдаланамиз”, - деди Лавров.
Шунингде, Сергей Лавров Россия президенти Владимир Путин Тожикистон, Ўзбекистон президентлари билан телефон суҳбати ўтказганини ҳамда МО давлатларининг бошқа раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиб турганини хабар қилди.
“Россиянинг КХШТ бўйича мажбуриятлари тўла-тўкис ўз кучида қолмоқда. Ташкилот котибияти вакиллари тожик-афғон чегара ҳудудига ташриф буюришди, вазиятга баҳо беришди ва КХШТ доимий кенгашига ҳисобот беришади”, - деди Лавров.
Вазир айтишига кўра, Россия Афғонистондаги вазиятни диққат билан кузатиб турибди. “Вазият кескин ёмонлашиши мумкин. Бунга, жумладан, АҚШ ва НАТО қўшинларининг яшин тезлигида олиб чиқилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Улар ушбу мамлакатда бўлган ўнлаб йиллар давомида базиятни барқарорлаштира олишмади”, - деди Лавров.
Россиянинг 201-ҳарбий базаси

Тожикистонда жойлашган 201 - ҳарбий база Россиянинг хорижда жойлашган энг йирик ҳарбий бўлинмаси ҳисобланади. У ерда 6000 нафар аскар хизмат қилади. Ҳарбий база бўлинмалари Душанбе ва Афғонистон чегарасидан 80км масофада бўлган Бохтар шаҳарларида жойлашган. Ҳарбий база танк бўлинмалари, мото-ўқчи бўлинмалар, артиллерия, С-300ПС билан жиҳозланган ҳаво мудофааси бўлинмалари, кимёвий мудофаа ҳамда разведка бўлинмалари бор. Керак бўлганда ҳарбий база Қирғизистонда жойлашган Россия авиация полки ёрдамидан ҳам фойдаланиши мумкин.