Мигрантларга қандай ёрдам кўрсатилмоқда?

Чет элдаги 4 минг 210 нафар мигрантга моддий ёрдам кўрсатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 6 минг 29 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 249 минг 700 нафарига маслаҳат хизматилари, 7 минг 742 нафарига ижтимоий ёрдам, 4 минг 210 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.
2 минг 684 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
Калининградда мигрантларга айрим соҳаларда ишлаш тақиқланади
144 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
Хорижда вафот этган 218 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
160 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
Оғир тан жароҳати олган 17 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди ва ватанга қайтарилди.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 620 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.