ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Мигрантлар Москвадаги 25 та поликлиникада эмланиши мумкин.
Москва мэриясининг маълумотига кўра, 7-июл, чоршанба кунидан бошлаб чет эл фуқаролари 25 та Москва поликлиникаларининг пуллик бўлимларида COVID-19га қарши эмланиши мумкин.
Бу эмлаш пунктлари "фақат жисмоний шахслар учун, ташкиллаштирилган гуруҳлар эмланмайди”, деб аниқлик киритилди.
Хозирги кунда Сахарово миграция марказида, “Садовод” бозори ва Лужники стадионида хорижий фуқароларини эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда ташкиллаштирилган гуруҳлар эмланмоқда.