ФХХ “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг 15 нафар аъзосини қўлга олди - видео

ФХХ учта ҳудудда "Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилотининг 4та ячейкасини тор-мор қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Пенза, Уфа ва Челябинскда "Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий"* террорчилик ташкилотининг 4та ячейкасини тор-мор қилди, 15 нафар гуруҳ фаол аъзолари қўлга олинди.
Улар орасида 4 нафари бошлиқ ва 11 нафар фаол аъзо - россияликлар ва Марказий Осиё давлатларидан келган фуқаролар.
Қўлга олинган шахслар маҳаллий мусулмонлар ва меҳнат мигрантлари орасида терроризмни тарғибот қилишган.
Террорчилик гуруҳ аъзолари истиқомат қилган уйда Россияда тақиқланган ташвиқот материаллар топилди. Жиноят иши қўзғатилди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.