ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 8 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.
7 июлда Қорақалпоғистонда, 8-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
“Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмаслик, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрайди”, - дейилган хабарда.