ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия махсус хизматларининг таълим муассасалари тармоғи асосчиси Орхан Инандини ҳибсга олиш ва мамлакатдан олиб чиқиш бўйича ўтказилган операция юзасидан Туркия элчисига нота топширди.
Хабарда айтилишича, сешанба куни мамлакат президенти Садир Жапаров топшириғига асосан Туркия элчиси Аҳмет Доган Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.
"Туркия дипломатик ваколатхонаси раҳбарига турк томони томонидан Қирғизистон Республикаси фуқароси О.Инандини ҳибсга олиш ва Туркия Республикасига олиб келиш бўйича ўтказилган операцияси юзасидан нота топширилди", - деди матбуот хизмати вакили.
"Қирғизистон томони Туркия томонини О. Инандини Қирғизистон Республикасига қайтаришга ва у билан муносиб муомалада бўлиш ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ унга нисбатан зўравонлик ва қадр-қимматни камситувчи ҳаракатларга йўл қўймаслик учун барча чораларни кўришга чақирди" – деб таъкиланди Ташқи ишлар вазирлигида.
Доган ўз навбатида "Инанди Туркия Республикасининг фуқароси ва фақат Туркия фуқароси сифатида тан олинади", деб таъкидлади.
“Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги О. Инандини Қирғизистон Республикасига қайтариш ва унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва нормаларига мувофиқ ҳаракат қилади”, - деб хулоса қилди ТИВ.
1990-йилларнинг ўрталаридан бери Қирғизистонда яшаб келган Туркия фуқароси Инанда 1 июн куни Бишкекда ғойиб бўлди. У республикада кўп сонли лицей, мактаб ва университетни ўз ичига олган "Сапат" таълим муассасаларининг кенг тармоғини яратди. Аввалроқ унинг рафиқаси Инанда Туркия элчихонаси биносида эканлигини айтганди. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги уни халқаро қидирувга берди.
5 июл куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг Марказий Осиёдаги вакили - Орхан Инанди Туркияга олиб келингани ҳақида маълум қилди.