Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда – ДХХ

Ўзбекистон Чегара қўшинлари Афғонистондаги вазият кескинлаши ортидан тожикистонлик ҳамкасблари билан одатдаги тарзда тезкор ахборот билан алмашиб турибди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон Чегара қўшинлари Афғонистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда ва у ердаги вазият кескинлаши ортидан тожикистонлик ҳамкасблари билан одатдаги тарзда тезкор ахборот билан алмашиб турибди.
Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) Чегара қўшинлари вакили маълум қилди.
“Ҳозирда қўшимча куч ва воситаларни жалб қилмасдан, одатдаги тарзда чегарани қўриқлаш режимини сақлаб туришга имкон берувчи схема амал қилмоқда”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ва россиялик ҳамкасблари Эмомали Раҳмон ва Владимир Путин билан телефон орқали Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида юзага келган вазиятни муҳокама қилган эди.
Афғонистоннинг яна 47 нафар фуқароси Ўзбекистон чегарасини бузди – ТИВ
Сўнгги маълумотларга кўра, май ойидан буён “Толибон”* Афғонистоннинг 50 дан зиёд туманларини ишғол қилган. Мамлакат шимолидаги вазият жуда жиддий деб баҳоланмоқда.
Раҳмон чегарага 20 минг ҳарбий хизматчини сафарбар этишни буюрди
Тожикистон томонининг маълумотларига кўра, толиблар республика билан чегарадош ҳудудларининг 70 фоизини назорат қилмоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти