Лавров Россия билан куч позициясидан мулоқот қилишга уринишдан АҚШни огоҳлантирди

Вашингтон Москва билан куч позициядан мулоқот қилишга уринишлар муваффақиятсизликка учрашини тушуниши керак - Лавров.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Вашингтон Москва билан куч позициядан мулоқот қилишга уринишлар муваффақиятсизликка учрашини тушуниши керак, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Индонезиянинг “Ракьят Мердека” газетасига берган интервюсида.
“Нодўстона ҳаракатларга қаттиқ ва қатъий жавоб берамиз”, - деди вазир.
Лавровнинг сўзларига кўра, Женевадаги саммитда Владимир Путин барча соҳаларда натижа фақат мутаносиблик асосида манфаатларнинг ўзаро мақбул мувозанатини топиш орқали мумкинлигини аниқ кўрсатиб берди.
Дипломат таъкидлашича, музокараларда ҳеч қандай эътирозлар бўлмаган, бироқ улардан сўнг дарҳол Вашингтон “икки ҳисса кўп куч билан аввалги "нотация"ларни қўлга олиб, Россияга талаблар қўйишни бошлади.
Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги биринчи учрашув 16 июн куни Швейцарияда бўлиб ўтди. Иккала томоннинг фикрига кўра, у конструктив руҳда ўтди: давлат раҳбарлари баъзи масалалар бўйича бир фикрга келишдилар ва стратегик барқарорлик бўйича маслаҳатлашувларни бошлашга келишиб олдилар.