Тошкентда “Mатиз” кўприкдан тушиб кетди – видео

Ҳайдовчи Оҳангарон шоҳ кўчасида бошқарувни йўқотган ва кўприк четидаги тўсиққа бориб урилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида “Матиз” автомобили кўприкдан тушиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 4 июль куни соат 18:00 ларда рўй берган. 33 ёшли “Матиз” ҳайдовчиси Оҳангарон шоҳ кўчасида ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва кўприк четидаги тўсиққа бориб урилган. Сўнгра йўлнинг пастдаги қатнов қисмига тушиб кетган.
Натижада ҳайдовчи У.Н. тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.