ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрида 3 июль, шанба куни, карантин қоидаларига риоя этмаган ва тиббий ниқоб тақмаган 964 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди, 4885 нафар фуқаро эса огоҳлантирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди
“Ҳурматли фуқаролар, карантин қоидаларига риоя этишингиз, авваламбор, сизларнинг ва яқинларингизнинг соғлиғи учун керак. Тиббий ниқоб тақинг, ўзингизни ва атрофдагиларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилинг”, — дейилган идора мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз юриш ўтган йилнинг март ойидан бошлаб тақиқланган эди. Ниқобсиз юрганлар 1,25 млн сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.