Тошкент метроси қурилишида қарийб 900 млн сўм талон-талож қилинган – транспорт прокурори

Тошкент халқа йўли ерости метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларидан 899 миллион сўм талон-тарож қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Транспорт прокуратураси Тошкент метрополитенининг жорий йил май-июнь ойларидаги фаолиятини таҳлилий-танқидий ўрганиб чиқди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Транспорт прокурори Маъруфжон Хўжаевнинг сўзларига кўра, соҳада кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
“Ўрганишлар давомида айрим масъул мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифасига панжа ортидан қараши оқибатида, эътибор беринглар, жами 650 та инсон омили билан боғлиқ камчиликлар аниқланган”, - деди транспорт прокурори.
Шунингдек, Маъруфжон Хўжаев метрополитен қурилиши жараёнида қурилиш маҳсулотларининг талон-тарож қилиниши билан боғлиқ ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтди.
“Хусусан, Тошкент халқа йўли ерости метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларида 899 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқланган”, - деди у.
Ушбу ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддари жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент метроcининг “Олмазор” бекатида йўловчилар тушириб юборилди
Прокурор айбдор шахслар қилмишларига яраша жазо олишини қўшимча қилди.