Раҳмон чегарага 20 минг ҳарбий хизматчини сафарбар этишни буюрди

Тожикистон президенти афғон чегарасини мустаҳкамлаш учун 20 минг ҳарбийни сафарбар этиш ҳақида топшириқ берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Aфғонистон чегарасидаги вазият бўйича Тожикистон Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказди.
Aфғонистонга қўшни ҳудудларга қўшимча кучларни юбориш ҳақида буйруқ берилди.
Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Президент мамлакат мудофаа вазирига Aфғонистон билан чегарага 20 минг захира қўшинни сафарбар этишни топширди.
Президент давлат чегарасидаги барча қонунбузарликларга эътибор қаратиш, трансмиллий жиноятчилик, терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар савдосини олдини олиш бўйича кўрсатма берди.
Илгарироқ, Aфғонистоннинг Тожикистон билан чегарасининг 70 фоизини назорат қилувчи “Толибон”* қўшни давлат хавфсизлиги ва унинг ишларига аралашмаслик кафолатини берди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.