ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Қаршида Жиззахнинг "Сўғдиёна" ва Қаршининг "Насаф" клублари ўйини вақтида футболчилар ўртасида муштлашув юз берди.
Таъкидланишича, ўйин фақат 53-дақиқасида футболчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. "Насаф" футболчиси Хусайн Норчаев биринчи тўпни рақиблар дарвозасига йўллади. 86-дақиқада "Сўғдиёна" жамоаси футболчиларидан бири гол уради.
Бироқ, VAR тизими кўриб чиқилгандан сўнг ўйин қоидаси бузилиши қайд этилди. Хусусан, жиззахлик футболчи "Насаф" ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиш вақтида уни тирсаги билан уради. Натижада гол ҳисобга олинмади.
Ўйин қайта бошлангандан сўнг "Сўғдиёна" футболчиси рақибга нисбатан қўполлик қилади. Икки жамоанинг бошқа аъзолари ҳам жанжалга қўшилишди. Ҳакам 3 нафар футболчини четлатади, улардан икки нафари "Насаф" жамоаси ҳимоячилари.
Ҳодисага қарамай ўйин 1:0 ҳисобида "Насаф" ғалабаси билан якунланди.