Ўзбекистонлик боксчилар Токио Олимпиадасига йўл олди

Токио Олимпиадасининг бокс беллашувлари 24 июль куни бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 23 июль куни Япония пойтахти Токио шаҳрида 2020 йилги Олимпия ўйинлари бошланади. 4 июль куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақаларда қатнашиш учун Токиога жўнаб кетди.
Марат Қурбонов мураббийлигидаги ўзбекистонлик боксчилар тайёргарликнинг сўнгги босқичини учта таркиб билан Токионинг ўзида олиб боришади.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси Токиодаги Олимпия ўйинлари баҳсларида қуйидаги таркибда иштирок этади:
Эркаклар:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров;
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов;
-63 кг: Элнур Абдураимов;
-69 кг: Бобоусмон Батуров;
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов;
-81 кг: Дилшод Рўзметов;
-91 кг: Санжар Турсунов;
+91 кг: Баҳодир Жалолов.
Аёллар:
-51 кг: Турсуной Раҳимова;
-60 кг: Райҳона Қодирова;
-69 кг: Шаҳноза Юнусова.
Маълумот учун, Токио Олимпиадасининг бокс беллашувлари 24 июль куни бошланади.
Зарбдор жамоа: Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатида