Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

Президентлар Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтдилар
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл - Sputnik. Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Халқаро кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Америкаликлар Афғонистонни Россияга "ташлаб қўйдими"?
Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликнинг бугунги суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Президентлар Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги мунтазам мулоқотларни давом эттиришга ва яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.