Асадов президентнинг ҳафталик иш жадвали ҳақида маълумот берди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш жадвали билан таништирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ҳафта давомида қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:
- бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот;
- 6 июль БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашув;
- 8 июль куни Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш;
- 9 июль куни рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши мўлжалланган.