Тожикистонда коронавирусга қарши эмланиш мажбурий бўлди

Қайд этилишича, мамлакатда касалликка қарши эмлаш бепул амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Тожикистонда 18 ёшдан катта аҳолини коронавирусга қарши эмлаш мажбурий этиб белгиланди. Янги COVID-19 инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича республика штаби тегишли қарорни қабул қилди, дея ёзади Sputnik Тожикистон.
“Инфекцияга қарши эмланмаган фуқаролар оилавий шифокор, шифохона ёки поликлиникага мурожаат қилиши керак”, - дея аниқлик киритилган хабарда.
Қайд этилишича, мамлакатда касалликка қарши эмлаш бепул амалга оширилади.
Бундан ташқари, Тожикистонга кирувчиларга коронавирусга тест топшириш ва унинг натижасидан қатъи назар 10 кун давомида ўзини яккалаш тавсия қилинган.
Озодбек Назарбеков жонли эфирда узатилаётган кўрсатувда эмланди
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини 2021 йил 21 июнь куни эълон қилинган. Жорий йил январида мамлакат касаллик устидан батамом ғалаба қозонганини эълон қилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, у ерда коронавирус юқтириб олганлар сони 13 569 нафарга етган. Вирус 92 кишининг умирига зомин бўлган.
Тожикистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида аҳолини ковидга қарши мажбурий эмлаш тўғрисида қарор қилган иккинчи мамлакат бўлди. Бунга қадар Қозоғистонда айрим соҳа вакиллари учун эмланиш мажбурий этиб белгиланганди.