ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Жиззах вилояти Мирзачўл туманида 20 ёшли қизни ўғирлаб кетган уч йигитга қарши жиноят иши очилди.
“Постда” газетасининг ёзишича, “Мирзадала” шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилган. У 2001 йилда туғилган қизи уйидан чиқиб, ишига бормаганлигини билдирган. Олиб борилган суриштирувлар давомида қизнинг ўғирлангани аниқланган.
Маълум бўлишича, туман марказида яшовчи уч нафар йигит жабрланувчининг қаршилик кўрсатишига қарамасдан уни “Nexia”га мажбурлаб миндириб, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудига олиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.М., "Ержар" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.М. ҳамда Б.А.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.