ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Филиппин жануби-ғарбида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Inquirer” портали қилмоқда, дея ёзади РИА Новости.
Мамлакат мудофаа вазири Делфин Лорензананинг сўзларига кўра, самолёт бортида 92 киши, жумладан, уч нафар учувчи ва 5 нафар экипажнинг бошқа аъзолари бўлган.
С-130 самолёти Сулу вилоятидаги Холо оролига қўнишга уриниш чоғида қулаб тушди. Филиппион Қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал Сирилито Собехананинг маълум қилишича, ҳаво кемаси учиш-қўниш йўлагига туша олмаган.