ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Япониянинг Атами шаҳрида кучли цунами юз берди, камида 20 киши бедарак йўқолди.
Кўчки оқибатида 10 та уй вайрон бўлди. Табиий офат жойида қидирув-қутқарув ишлари бошланди.
Сидзуоке шаҳрида 35,5 минг киши зудлик билан эвакуция бўлиш ҳақида огоҳлантирилди.
Бош вазир Ёсиҳиде Суга ушбу масала бўйича табиий офатларни бошқариш вазири Ясуфуми Танахаси билан учрашув ўтказди. Ҳукумат раҳбари қароргоҳида офат оқибатларини бартараф этиш бўйича штаб ташкил этилди.